“Ўзбекнефтгаз”: Фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчаларининг савдога қўйиш нархлари қадам-бақадам 50 фоизгача пасайтирилади
Бош саҳифа
Русский
2021 йил биринчи чорагида нефть маҳсулотларини қайта ишлаш, ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича белгиланган кўрсаткичларининг бажарилиши ва биринчи ярим йилликда амалга оширилиши режалаштирилаётган вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоконфренцалоқа орқали йиғилиш ўтказилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Нефтни қайта ишлаш, нефткимё, нефть маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш департаменти томонидан ўтказилган мазкур йиғилишда заводлар ва нефть базалари раҳбар ҳамда масъул ходимлари иштирок этишди.
Унда углеводород хомашёсини қайта ишлаш, нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш, истеъмолчиларга етказиб берилаётган нефть маҳсулотларининг сифатини яхшилаш кўрсаткичлари бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати таҳлил этилди.
Нефть маҳсулотларини истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича белгиланган кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан ҳар бир нефть база раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди ва уларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, 2021 йил давомида қишлоқ ҳўжалигидаги тайёргарлик ҳолати таҳлил қилиниб, чигит экиш ҳамда ғалла ўрим-йиғими мавсумларига тайёргарлик кўриш ҳамда таъминотда узилишларни олдини олиш мақсадида, 90 минг тоннадан кам бўлмаган миқдорларда дизель ёнилғиси захирасини яратиш бўйича топшириқлар берилди.
Нефть маҳсулотларини етказиб бериш натижасида юзага келган дебитор қарздорликларни сўндириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати танқидий таҳлил қилинди ва ундириш ишларини жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, шохобчаларни оптималлаштириш, уларни тадбиркорлик субъектларига аукцион савдолари орқали сотиш, шартнома асосида ижарага бериш ва фаолиятини давом эттириш чоралари кўриш, яъни, мустақил баҳоловчи ташкилотни жалб қилган ҳолда баҳолатиш ва экспертиза ишларини ҳамда аукцион савдоларига чиқариш ва тўлиқ сотиш ва шартнома асосида ижарага бериш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Маълумот учун: Бошқарув қарорига асосан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфдаги нефть базалар балансидаги жами 356 та фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчалари (ФЁТШ)ни сотиш ва 81 тасини ижарага бериш кўзда тутилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 106 таси сотилиб режа 30 %га ҳамда 13 таси ижарага берилиб режа 16%га бажарилган. 338 та ФЁТШ баҳоланган бўлиб, 323 тасига экспертиза хулосаси олинган ва 211 таси “E-ijro auksion” ягона электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилган.
Фермерларга ёқилғи тарқатиш шоҳобчаларини сотишни янада жадаллаштириш мақсадида жорий йилнинг 24 мартида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисини томонидан яна битта муҳим қарор қабул қилинди. Унга кўра, ФЁТШларни савдога қўйиш нархини қадам-бақадам пасайтириш механизмини қўллаш бўйича комиссия ташкил этилади.
Савдога қўйиш ишлари ушбу Комиссиянинг қарорига асосан амалга оширилади. Ушбу комиссия томонидан дастлаб қўйилган нарх ҳар савдода 10%дан тушириб борилиб, 50%гача пасайтирилади. Шунда ҳам оммавий савдоларда сотилмай қолган ҳолларда ФЁТШлардан келryсида самарали фойдаланиш бўйича (демонтаж ёки консервация қилиш) тегишли таклифлар киритилади.
Чорак якунига бағишланган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ–4699-сонли қарорига асосан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча нефть базаларда мавжуд вертикал ва горизонтал сиғимларга сатҳ ўлчагичларни ўрнатиш, назорат қилиш ва кузатиш учун автоматлаштирилган тизимни жорий этиш ҳолати таҳлил қилиниб, олиб борилаётган ишларни тезлаштириш бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.
Республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан зарур миқдорларда таъминлаш ҳамда нефть базаларнинг молиявий барқарорлигини янада ошириш, қўшимча даромад олиш бўйича тизимли ишлар олиб борилиши ўрганилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|