“Ўзбекнефтгаз”: Эроннинг миллий нефть компаниясида амалга оширилаётган маҳаллийлаштириш ва трансформация жараёнлари ўрганилмоқда
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ вакилларидан иборат “Ишчи гуруҳ” Эрон Ислом Республикси Нефть вазирлиги таркибига кирувчи бир қатор корхоналарда бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишмоқда.
Жумладан, Эрон миллий нефть компаниясида (National Iranian Oil company, NIOC) Ташқи алоқалар бўйича директор Муҳаммад Муҳаммади-пур билан учрашув ўтказилди. Суҳбат давомида бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида нефть-газ ва кимё компаниялари томонидан амалга оширилаётган трансформация жараёнлари, йирик инвестиция лойиҳалари, корхоналарнинг ишлаб чиқариш имкониятлари, барпо этилаётган технологик кимёвий кластерлар ҳақида ахборот берилди.
Ўз навбатида, Эрон томонидан NIOC компанияси ҳақида маълумотлар берилди. NIOC унинг таркибидаги корхоналар ўрганиш, қазиб олиш, транспортировка қилиш, қайта ишлаш ва сотиш йўналишларида фаолият юритиб, суткасида 4 млн баррель нефть ва 500 млн куб метр газни қазиб чиқариш имконитига эга.
Музокаралар давомида нефть хомашёсини Ўзбекистонга етказиб бериш, биргаликда нефть-газ хомашёсини қайта ишлашга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маҳаллийлаштириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Шундан сўнг, Миллий нефть кимё компаниясида (National Petrochemichal Company, NPC) Ташқи алоқалар департаменти раҳбари Ҳусейн Алимурад билан учрашув ўтказилди.
Суҳбат давомида сўнгги уч йилда Эронда нефть кимё соҳасини тубдан қайта ислоҳ қилиш тажрибаси ўрганилди, хусусан Эроннинг жанубий ҳудудларида ташкил этилган Бандар Эмам алоҳида эркин иқтисодий зонасида 24 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб улар томонидан 2021 йилда 91 млн тонна нефть қайта ишланган, ҳозирда 34 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Компания томонидан ўзбек компаниялари билан биргаликда нефтгазкимё соҳасидаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш таклифи илгари сурилди, шу мақсадда тайёрланган 7 лойиҳа таклифлари тақдимоти ўтказилди. Мазкур лойиҳалар метанол, аммиак, пропилен ва полипропиленни, ишлаб чиқаришни кўзда тутади.
Хусусан, National Petrochemichal Company, NPC томонидан табиий газ ёки метанолдан пропилен ва полипропилен ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган 85 турдаги (275 млн долл) катализаторларнинг 35 турдагиси ёки 73 фоизи (200 млн долл) катализаторлар маҳаллийлаштирилган. Ушбу жараён учун Эрон компаниялари томонидан ишлаб чиқилган 5 турдаги миллий “ноу-хау” ва лицензиялари қўлланилмоқда (ёки 8 фоиз).
Кейинги учрашув Эроннинг меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги таркибидаги “TAPPICO” компанияси маркетинг бўйича директори Гурар Хон ва режалаштириш бўйича директор Моҳаммад Асадзода билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда мазкур компания томонидан маркетинг йўналишидаги илғор тажрибалар намойиш этилди. Бугунги кунда компания таркибида 85 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд бўлиб, турли маркадаги полимерлар, уксус кислотаси, метанол, автомобиль шиналари, битум, целлюлоза каби маҳсулотлар экспорт қилинади. Компания акцияларининг биржа қиймати 4 млрд долларни ташкил этади.
Компания таркибига кирувчи “Pasargad Oil Co.” – 3,4 минг тн битум, “Iranol Co.” – 634 минг тонна ёқилғи мойлаш ва сурков материаллари, “Latif Paper Co.” – 20,5 минг тонна целлюлоза каби корхоналар имкониятлари намойиш этилди.
Таъкидлаш керакки, ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари ишлаб чиқариш қувватлари, импорт маҳсулотлар номенклатураси, трансформация жараёнлари ҳақида маҳаллий корхоналар вакилларига атрофлича маълумотлар берилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|