Events
June 6, 2023

“UZCE Family Day” қандай ўтди?  

“Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини нишонлаш доирасида ўз ходимлари ва уларнинг фарзандлари учун “UZCE Family Day” оилавий тадбирини ўтказди.

“UZCE Family Day” жамиятда оилавий қадриятларни шакллантириш, ота-оналар ва фарзандлар биргаликда вақтларини ўтказишлари ва, шу орқали, янги маълумотларга эга бўлишлари ва унутилмас хотиралар яратишлари учун майдонча сифатида ташкил этилди.

Тадбир турли ёшдаги болалар учун қизиқарли ва кўнгилочар воқеаларга бой бўлди. Шунингдек, “UZCE Family Day” давомида болалар ва уларнинг ота-оналари турли саҳна кўринишлари ва жамоавий интерактив шоуларда иштирок этиш имкониятига эга бўлди.