April 20, 2021

#MadeInUzbekistan

✅📣 #MadeInUzbekistan рукни орқали сизга Тошкент вилоятида жойлашган “Anka” компаниясининг маҳсулотлари ҳақида маълумот берамиз. Корхона турли ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси учун махсус пойабзаллар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Корхона 1994 йилдан буён Ўзбекистонда фаолият олиб боради. 1997 йилдан бошлаб эса табиий чармдан махсус пойабзаллар ишлаб чиқаришни бошлаган. 2003 йилдан Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, ФВВ ва бошқа органларнинг шахсий таркиби учун махсус пойабзаллар етазиб беради.

Корхона Туркиянинг замонавий асбоб-ускуналари билан жиҳозланган. Маҳсулотни тайёрлашда асосан Туркия ва Европанинг кимёвий моддалари, эритма ҳамда қўшимчалари ишлатилади. Компаниянинг 10 дан ортиқ махсус пойабзал моделлари хориж стандартларига жавоб беради. Корхона ўз маҳсулотларини Қозоғистон ва Россияга ҳам экспорт қилади.