October 31, 2020

#shoesexpert

КУЗДА ПОЙАБЗАЛЛАРГА ҚАНДАЙ ИШЛОВ БЕРИШ КЕРАК?

#shoesexpert рукни орқали куз фаслида пойабзалларга қандай ишлов бериш лозимлиги ҳақида керакли маълумотларга эга бўласиз. Агар тавсияларга тўлиқ амал қилсангиз оёқ кийимингиз мавсум давомида ўз сифати ва бежирим кўринишини йўқотмайди.

Куз даврида, чарм-пойабзал маҳсулотлари ортиқча намлик ва турли унсурлардан ҳимояланган бўлиши керак. Уйга киришингиз билан пойабзалингизни дархол чангдан тозаланг. Яъни уни устки қисмини ювинг ёкида нам мато билан яхшилаб артинг.

Чарм пойабзални ювишда доимо совуқ ёкида ўртача иссиқликдаги сувдан фойдаланинг. Бу пойабзалнинг устки қисмидаги чармни ҳамда таглигидаги клейнининг сифатига таъсир қилмайди. Замш ва нубукларни ювиш мумкин эмас, уларни махсус пойабзал тароқларида тозалаш лозим.

Тозалаш жараёни якунлангач албатта пойабзални қуритинг. Бироқ асло уни иссиқлик чиқарувчи мосламалар ёнига қўйманг. Ортиқча намликни йўқотиш учун юмшоқ қоғоздан фойдалансангиз бўлади.

Ювилган ва қуритилган пойабзалга албатта махсус мойлар билан ишлов бериш лозим. Чарм учун ранггига мос кремлар ишлатилади. Крем тозалаш маҳсулотлари сафига кирмайди. Шу боисдан уни тозаланмаган пойабзалга суртманг. Юқори сифатли крем терининг эгилучанлигини яхшилайди, қуриб қолишининг олдини олади. Уни сувга чидамли хусусиятларини оширади. Кремни қўллаш учун сиз махсус чўтка ёки шимгич ишлатишингиз керак. Пойабзалнинг олд томонига алоҳида еътибор берилади. Лаклар, ёғлар махсус спрейлар билан тозаланади.

Замш пойабзални фақат юмшоқ чўтка ёки шимгичда тозалаш керак. Кичик доғлар махсус тароқларда юқотилади. Катта доғларни совун ва нашатир спирти аралашмасидан фойдаланиб олиб ташлаш мумкин. Бу турдаги пойабзалларни кийишдан олдин албатта намлик ва доғларни ўтказмайдиган махсус спрейлардан фойдаланиш лозим.