August 25, 2021

#MadeInUzbekistan

✅📣#MadeInUzbekistan рукни Ўзбекистонда миллий брендлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳақида маълумот беришда давом этади. Бу галги рукнимиз орқали “AMR UL BAXR VMS” МЧЖнинг “ALP Boots” бренди ҳақид маълумот тақдим этамиз.

Корхона ўз фаолиятини 2012 йилда Самарқанд вилоятида бошлаган. Асосан саноат тармоқлари учун махсус пойабзаллар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Корхона таклиф ва талабга асосан пойабзаллар наъмуналарини минимал 1000 жуфтдан тайёрлаб бериш борасида ҳам имкониятга эга. Ойига бу ерда 21 000 жуфт пойабзал ишлаб чиқарилади.

Корхона замонавий технологиялар ва ускуналар билан таъминланган. Ходимларнинг меҳнат қилишлари учун барча шароитлар яратилган. Корхонада маҳаллий мутахссислар билан бирга хорижлик мутахассислар ҳам фаолият олиб боради. Бу ерда бугунги кунда 80 нафар ходим иш олиб боради.

Компания ишончли ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи сифатида мижозлар эътиборини қозонган. 2015 йилда “AMR UL BAXR VMS” LUKOIL, ENTER ENGINEERING Pte.LTD ва ERIELL шунингдек, ФВВ ва ИИВ тизимларига махсус пойабзалларни етказиб бермоқда.