December 19, 2020

#Shoesexpert

Пойабзалингизни шўрланишдан қандай ҳимоя қилишни биласизми?

Қишда пойабзал турли хил реагентлар таъсирида кимёвий реакцияга киришади. Натижада чарм оёқ кийим ўз кўриниши ва сифатини йўқотади. Хусусан, шўрланиш натижасида ҳам. Пойабзални бундай таъсирдан қандай ҳимоя қилиш кераклиги ҳақида #Shoesexpert рукни орқали маълумотларни тақдим этамиз.

Чарм пойабзалингизни шўрланишдан асраш учун уйга келишингиз билан дархол уни нам мато ёки қоғоз салфеткада тозалашни канда қилманг. Оёқ кийим юзасида хосил бўлган оқ доғларни эса албатта махсус эритмаларда тозлаган мақул. Бунинг учун, (2:1) нисбатда сирка билан сув аралашмасидан фойдаланинг. Намлантирилган пахта ёрдамида пойабзалнинг шўрланган қисмларини секин тозаланг. Сўнгра, оёқ киймни қуруқ мато ёрдамида тозаланг. Бироз вақт хона ҳароратида қуритишга қўйинг. Бир неча соатдан сўнгра пойабзалнинг устки қисмини ҳимоя кремлари, ёғлар билан парвариш қилинг. (Кунгабоқар мойи, Оливка ва бошқалар).

Замш ёки нубук материалларидан тайёрланган пойабзалларни эса албатта, махсус елим шеткаларда тозалаш лозим. Сўнгра сувга чидамли ва шўрланишни йўқотувчи воситаларни қўлланг.

Пойабзални тонгда эмас асосан кечки вақтда тозалаган мақул. Акс холда, ҳимоя воситалари терига яхши сингмайди. Кўчадаги чанг оёқ кийим юзасидаги кремларга ёпишади. Бу эса ўз-ўзидан шўрланишдан кейинги оқ-кулранг чизиқларнинг қайта пайда бўлишига хизмат қилади.