#Shoesexpert
Қишки пойабзалларга алоҳида парвариш кўрсатилса у бир неча мавсум сизга хизмат қилиши мумкин. Лой, туз, ва чанг этикларга албатта ўз таъсирини ўтказиб боради. Оёқ кийимингизни бундай об-ҳавода ҳам бежирим кўринишини сақлаб қолиш ва узоқ муддат хизмат қилишига фақатгина яхши парвариш орқали эришишингиз мумкин. #Shoesexpert рукни орқали айнан қишки пойабзалларга қандай эътибор бериш ҳақида маълумот берамиз.
Пойабзални қишда ёмонлашиб, сифатининг йўқолишини олдини олиш учун кўчага чиқишдан аввал алоҳида парвариш қилиш лозим. Бунинг учун сизга сувга чидамли махсус материаллар керак бўлади. Яъни кремлар, аэрозоллар, спрейлар. Ушбу воситаларни кўчага чиқишдан бир-бир ярим соат аввал қўллаш лозим. Ушбу воситалар пойабзал юзасида сувга чидамлийлик қатламини ҳосил қилади. Улар турли лой, туз, ва музларга чидамлийликни оширади. Натижада пойабзалнинг юза қисмини қуруқ сақлайди. Нам ўтказмайди. Замш ва нубуклар учун эса албатта махсус спрейлардан фойдаланган мақул.
Табиий чармдан тайёрланган оёқ кийимлар намлик ва ҳароратга тез таъсир кўрсатади. Агар улар нам холатда бўлса асло уларни иссиқ жойда қуритманг. Боиси иссиқ жойда чарм ёрилиши ёқида юза қисмларида чизиқлар пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек, электр қуриткичлар ҳам мумкин эмас. Энг яхши вариант уни хона хароратида, қурқ ёғочдан яасалган пиллапояларда қуритишдир. Бу пойабзалнинг формаси йўқолишининг олдини олади. Бу йўл билан қуритилган чарм оёқ киймда ёғлар сақланиб қолади. Бу эса пойабзалнинг кўринишини аввалги холатда туришини таъминлайди.
Чуқур ифлосланган пойабзални эса махсус воситаларда тозалаш лозим. Бунда оёқ кийимнинг материалига тозалаш воситаси мослигини унутмаслик керак. Яхши сифатга эга восита кунлик қор,ёмғир, лойлардан пойабзални тозалаш учун энг мақул воситадир.