#leathercraft
✅📣 #leathercraft рукни орқали эътиборингизга бутун дунёга машҳур санъат усталари томонидан табиий чармдан тайёрланган арт-фотосуръатларни тақдим этишда давом этамиз. Бу гал сизни Полшанинг “Creative Awl Studio” устахонасининг ишлари билан таништирамиз.
Компания қўл меҳнатидан фойдаланган холда чармдан турли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Шунингдек, турли буюмларни ясашга қизиқадиганлар учун махсус “Do it Yourself” (Ўзинг яса) видео кўрсатмалари билан ҳам машҳур.
Бренд 2017 йилдан ўз фаолиятини бошлаган. Кичик хонадан бошланган ижод айни вақтда катта бир ишлаб чиқариш корхонаси ва ижод лобораториясига айланди. Бугунги кунда мазкур бренд томонидан табиий чармдан турли хилдаги сумкалар, бош кийимлари, никоблар тайёрланади. Устахона вакиллари чармдан ясалувчи буюмларнинг эскизлари ва тайёрланиш жараёнларини бренднинг расмий саҳифасида ёритиб боради. Бу самарасида ҳар ким ўз ижодини бошлаши мумкин.
Диққат! Агар сизда ҳам чармдан тайёрланган маҳсулотларнинг суръатлари бўлса бизга жўнатинг. Уларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда жойлаштириб борамиз.