April 9, 2021

“s.Oliver” ДАН БАҲОР-ЁЗ 2021 КОЛЛЕКЦИЯСИ

Немис бренди “s.Oliver” ўзининг баҳор-ёз коллекциясини тақдим қилди. Ёрқин кўринишга бой бўлишига қарамасдан моделларда ретро услублар сақланиб қолинган. Айни вақда бренд машҳурликнинг чўққисида. Эркаклар учун мўлжалланган коллекцияда яшил рангнинг турли кўринишларидан фойдаланилган. Аёллар моделлари эса табиий ранглар билан бойитилган. классик кроссовкаларда “Ortholite” технологиясидан фойдаланилган холда алоҳида урғу унинг шаклига қаратилган. Юқори технологик жарёнлар ёрдамида икки томонлама қатлам, ҳаво ўтказувчанлик, намликни назорат қилиш ва антибактериал емириш каби кўплаб янгиликлар киритилган. Фаол углеродлардан фойдаланилганлиги боис спорт пойабзалларида ёқимсиз хидлар сақланиб қолмайди.

Такидлаш керак, сўнги йилларда мода олами шиддат билан ўзгармоқда. Ташқи кўриниш ва ранглар уйғунлиги билан бир қаторда эндиликда қулайлик ва соғлиқ учун фойдали жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Энди брендлар нафақат янги моделлар устида иш олиб бормоқда балки, истеъмолчининг саломатлиги ва қулайлиги учун ҳаракат қилмоқда. “s.Oliver” эса бу икки томонлама параметрларни уйғунлаштиришнинг уддасидан чиқди.

Бугунги кунда “s.Oliver” бренди дунёда таниқлийлик бўйича рейтингда 86% овоз тўплаган. 41 мамлакатда ҳар ҳафта 3 млн жуфт пойабзал сотилади. Бренднинг 9 200 та савдо дўконида 6 400 нафар ишчига меҳнат қилади.