November 11, 2020

#Trend

✅ 📣 Кинематография ва мода доимо узвийлик касб этган. Дизайнерлар классик филмлар орқали кундалик ҳаётга жозиба ва нафислик олиб киришга интилади. Баъзан ўтган йилларни акс эттирувчи чизгилар тасвирлардан ўрин олади. Бугун #Trend рукни орқали сизга “Salvatore Ferragamo” нинг янги коллекциясида ўтмиш ва замонавийлик қандай уйғунлаштирилгани ҳақида маълумот берамиз.

Италиянинг машҳур бренди “Salvatore Ferragamo”нинг ижодий директори Пол Эдрю Альфред Хичкокнинг қизиқарли филмларидан илҳомланиб, 2021 йилнинг баҳор-ёз мавсуми учун мўлжалланган янги тўпламини яратди. Ушбу коллекциядаги пойабзаллар ўтмиш ва замонавийликни ўзида мужассамлаштирган.

Пол Эндрю такидлашича мазкур янги тўплам ғояси ўзини-ўзи яккалаш вақтида Хичкокнинг «Марни», «Қушлар» ва «Бош айланиши» филмларини томоша қилиш вақтида дунёга келган. Бу филмларни томоша қилар экансиз сиз ўзингизни сюрреализм ва ғалати дунёга тушиб қолгандек хис қиласиз. Муаллиф карантин вақтида бу ижод наъмуналарини кўрар экан “Мен ўзимни ўша вақтда асл дунёда хис қилдим. Аслида ҳақиқий ҳаёт ҳам баъзан ғалати, баъзан гўзал бўлиб кўранади” дея фикр билдирган.

“Salvatore Ferragamo”нинг янги коллекциясида 1940 йилларда яратилган пойабзалларнинг янгиланган талқинини кўриш мумкин. Пойабзал пошналари ҳайкалсимон яъни “F-силуэт” кўринишда яратилган. Шунингдек, янги пойабзалларда тўрт бурчак шаклидаги олд ва ёпик устки қисмни кўриш мумкин.

Муаллифнинг сўзларига кўра, коллекция оғир ва қийинчиликка бой бўлган локдаундан сўнг келган ёрқин кунлар ҳақида сўзлайди. Бу эса инсонларга совуқ қишдан сўнг илиқ баҳор келганидек пойабзалларни ўзгартириш завкини ҳадя қилади.

Ҳурматли кузатувчилар, баҳор мавсуми учун ишончли ва замонавий пойабзалларни ҳарид қилдингизми? Бизга бу ҳақида ўз фикрларинингизни қолдиринг.