August 6, 2021

#BrandsOfTheWorld

✅📣 #BrandsOfTheWorld рукни орқали сизга Франциянинг “Clergerie” бренди ҳақида маълумот берамиз. Эркаклар ва аёллар пойабзалларини ишлаб чиқарувчи маркага 1981 йилда Роберт Клержери томонидан асос солинган. Пойабзал фабрикаси Роман-сюр-Изер коммунасида жойлашган.

Роберт Клержери карьерасини дастлаб дизайн ва архитектура соҳасидан бошлаган. Пойабзал саноатига эса 1970 йилдан бошлаб қадам қўйган. Йиллар давомида бу йўналишда янги билим олишга ва малакасини оширган.

1978 йилда Роберт Клержери Риме-сюр-Изерда ўзининг ишлаб чиқариш линиясини ишга туширган. У XIX асрнинг кўзга кўринган пойабзал дизайнерлари архивидан фойдаланиш учун рухсатга эга бўлган. Бу эса ўз навбатида унга ишлаб чиқариш жараёнларини тезлаштириш ва юқори савияда ташкил этиши учун имкон яратган.

“Clergerie” компаниясининг ўзи эса 1981 йилда ташкил этилган. Биринчи савдо дўкони Парижнинг “Cherche-Midi” кўчасида очилган. Компаниянинг машҳурлиги 80-йилларга тўғри келади. Барча кўнгилочар тадбирларда компания маҳсулотлари танланган. Robert Clergerie бренди ўз маҳсулотларини дунёнинг барча нуқтасига етказиб бермоқда. Хаттоки Голливудга ҳам кириб борган.

Хозирда бренд аёллар пойабзалларини архитекура ечимлари асосида ишлаб чиқарилиши билан машҳур. Марка шунингдек классик моделларга ҳам алоҳида урғу қаратади. Турли материаллар қоришмасидан фойдаланилган холда оригинал классик пойабзаллар яратилмоқда.