#MadeInUzbekistan
Марғилон-ҳунармандалр шаҳри! Қадимдан бу ерда ипак тўқиш, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш каби йўналишлар ривожланган. Бу ҳудудда юқори сифатли пойабзаллар тайёрлаш санъати қадирланади. #MadeInUzbekistan рукни орқали бугун сизга “Tween Shoes” компаниясининг маҳсулотлари ҳақида маълумот берамиз.
Корхона “Garanzia” бренди остида табиий чармдан юқори сифатли эркаклар пойабзалларини ишлаб чиқаради. 2015 йилда “Tween shoes” номи билан ўз фаолиятини бошлаган мўжаз устахона бугунги кунга келиб эркаклар пойабзалларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган корхонага айланди. Бу ерда 50 нафар малакали мутахасисслар замонавий ускуналарда ўз фаолиятини олиб боради.
Маҳсулотлар ассортименти оксфорд, лофер, сандал ва спорт пойабзалларидан иборат. Асосий хом ашё Туркиядан олиб келинади. Корхона йилига 23 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқариш имконига эга. “Garanzia” бренди остидаги маҳсулотлар нархи 200 минг сўмдан бошланади. Маҳсулотларни компаниянинг Тошкент ва Марғилон шаҳарларидаги савдо тармоқларидан харид қилишингиз мумкин.