#production
✅📣 Пойабзал таглиги оёқ киймнинг энг муҳим қисми бўлиб, пойабзалнинг хизмат қилишида катта аҳамиятга эга. Айнан тагликлар пойабзаллардан қанча вақт фойдаланишни ҳам белгилайди. Бироқ, тагликлар пойабзалнинг устки қисмидан кўра энг кўп салбий таъсирларга учровчи қисм саналади. Шу боисдан уни тайёрлашда албатта хом ашё ва материалнинг сифати жуда муҳим. Ташқи таъсирларга чидамли материаллардан фойдланиш мақсадга мувофиқ. #production рукни орқали сизга айнан энг кенг тарқалган пойабзал тагликлари ҳақида маълумот берамиз.
ПВХ тагликлар
Асосан ёз-баҳор фасли учун мўлжалланган пойабзалларга ишлатилади. Айрим холларда болалар ва моделар учун мўлжалланган кунлик оёқ киймларда учратиш мумкин. Дизайнерлар ушбу тагликларни турли рангларга бўяш қулай бўлганлиги боис улардан кўп фойдаланишади. Шунингдек, унинг ютуғи шундаки виқорли кўриниши ва барқарорлигидир. Ташқи таъсирга чидамли аммо камчиликлари ҳам бор. Тагликнинг оғирлигидир. Қиш фасли учун тўғри келмайди.
Полиуретан тагликлар (ПУ)
Полиуретан тагликлар инкор етиб бўлмас афзалликларга эга. Масалан, ҳароратга қаршилик кўрсатиши, салбий таъсирларни ўзига қабул қилмаслигидир. Бироқ қишқи пойабзаллар учун қўллаб бўлмайди. Боиси, у юқори силлиқликка эга.
Термополиуретан тагликлар (ТПУ)
Бу турдаги тагликлар зич, силлиқ ва оғир материал саналади. У асосан қўпол шаклга эга пойабзаллар ишлаб чиқаришда қўлланилади. Бироқ ҳаракатланиш учун жуда қулай саналади. Унинг афзалликлари эстетик кўриниши, чидамлийлиги ва зичлигида намоён бўлади. Камчилиги эса иссиқ ҳавони кам сақлайди. Эластик ҳусусияти кам.
Резина тагликлар
Бу турдаги тагликлар табиий каучук ва вулканизацияланган минераллар аралашмасидан олинади. Унинг асосий афзалликлари: юқори мустаҳкамлик, ҳарорат ўзгаришига қаршилик, мослашувчанликдир. Камчилиги эса, бошқа турдаги тагликларга нисбатан ўта оғир, ташқи таъсирларни ўзига тез қабул қилшидир.
Этиленвинилацетат (ЭВА)
Ғовак ва юмшоқ тузилишга ега бўлган сенсорли материалдан тайёрланади. ЭВАни барча турдаги пойабзалларда қўллаш мумкин. Вақт ўтиши билан бу турдаги таглик оёқнинг аэродинамик шаклини олади. Қўшимча қулайликни таъминлайди. Афзалликларига қуйидагилар киради: вазни енгил, юқори термал ҳимоя хусусиятларга эга. Фойдаланиш учун қулай. Камчилиги эса тез сифати бузилади. Қиш фасли учун мўлжалланган пойабзалларга мўлжалланмаган.
Креп тагликлар
Креп-мустаҳкам материал саналади. Асосан табиий каучукни қайта ишлашдан олинади. Нозик тузилиши сабаб уни баъзан "совун"деб ҳам атшади. Афзаллиги юқори эластикликка эга. Ташқи кўринишининг нозиклигидир. Камчилиги таглик ёрқин сариқ рангда бўлади. Шу боис чанг ва турли зарарли моддаларни тез қабул қилади. Тозалаш жуда мушкул. Бу турдаги тагликларнинг кимёвий моддаларга қаршилиги кам. Юқори ҳароратга чидамсиз.
Чарм тагликлар
Пойабзал ишлаб чиқаришда энг тарихий ва ананавий ҳисобланувчи таглик бу чармдан тагликлардир. У асосан бренд пойабзалларда қўлланилади. Унинг ўзига хослиги у экологик тоза саналади. Эгилувчанлиги, юмшоқлиги, ҳаво ўтказувчанлиги юқори. Фақат намликка қаршилик кўрсата олмаслиги унинг камчилигидир.