November 16, 2021

#MadeInUzbekistan

✅📣 #MadeInUzbekistan рукни орқали мамлакатимизда табиий чармдан тайёрланган пойабзал, аксессуарлар ҳақида маълумот беришда давом этамиз. Бугун сизларни “ULKAN LAZIZ” МЧЖнинг маҳсулотлари билан таништирамиз. Корхона асосан чарм ва махсус пойабзаллар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Корхона 2010 йилда Тошкент шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган. 2014 йилдан бошлаб қуролли кучларимиз учун кенг ассортиментдаги пойабзалларни ишлаб чиқаришни бошлаган. Корхона тўлиқ европа технологияси билан жиҳозланган. Бу ерда йилига 20 000 000 кв.дм чарм ва 80 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқарилади.

Ишчилар учун барча шароитлар яратилган. Корхонада маҳаллий ходимлар билан бирга хорижлик мутахассислар ҳам фаолияит олиб боради. Асосан чарм, замш, нубукдан сифатли махсус пойабзаллар тайёрланади.

Махсуслотлар нархи буюртмачи талаби асосида 5000 жуфтдан бошланади.