November 17, 2020

#MadeInUzbekistan

✅📣#MadeInUzbekistan рукни орқали бу гал 2019 йилда Андижон шаҳрида ташкил этилган "Admirable Shoe"s бренди маҳсулотлари билан таништирамиз. Компания эркаклар ва болалар учун табиий чармдан тайёрланган ва юқори сифатга эга замонавий пойабзаллар ишлаб чиқаради. Фабрикада йилига 15000 жуфт пойабзал тайёрланади. Бренднинг ўзига хос хусусиятларидан бири бу туяқуш терисидан пойабзаллар яратишдир. "Admirable Shoes" маҳсулотлари Андижондаги дўконда хамда Тошкент ва вилоятлардаги номдор савдо нуқталарида сотилади.