#BrandsOfTheWorld
✅ 📣 #BrandsOfTheWorld рукни орқали “ECCO” пойабзал брендининг яратилиш тарихи ҳақида маълумот берамиз. Қулайлик эталони ҳисобланган пойабзалнинг ўзига хос тарафлари билан танишасиз.
“ECCO”— эркаклар, аёллар ва болалар учун ҳар куни фойдаланиладиган пойабзаллар ишлаб чиқарувчи машҳур бренддир. Компанияга 1963 йилда Даниянинг кичик шаҳри Бредеброда Карл Тусби томонидан асос солинган. Унинг ғояси шундан иборат эдики, пойабзал ҳар куни фойдаланилгандан инсонга қулайлик яратиши лозим эди. Шу тариқа сифатли, енгил, мослашувчан пойабзал ишлаб чиқарила бошланди.
1970 йилда ёш дизайнер Эйнар Труэльсен эркакар, аёллар, болалар учун янги пойабзал дизайнини яратди. У “ECCO JOKE” деб номаланди. “JOKE” коллекциясидаги пойабзалларни 1978 йилда ишлаб чиқарилиши бошланди. Айнан ушбу дизайн ҳозирги кунгача “ЕССО”нинг рамзи саналади. 1975 йилдан бошлаб компания дунёга чиқишни бошлади. Карл Тусби ишлаб чиқаришнинг бир қисмини Бразилияга кўчирди. Бу “ECCO” учун болалар пойабзалларини аутсорсинг асосида ишлаб чиқариш бўйича катта қадам эди.
1980 йилда “ECCO” пойабзалларнинг тагликлари учун янги методни тақдим этди. Мазкур технология “DIP” дея номланади. Бу усул орқали оёқ кийимнинг устки қисми ва таглиги ҳеч бир елим ёки бошқа мустаҳкамловчи воситасиз бирлаштириш имкони яратилди.
Шунингдек, “ECCO” “SOFT” пойабзал линиясини ҳам ишга туширди. Ушбу турдаги оёқ кийимга мана 40 йилдирки талаб юқори.
1990 йилда “ECCO” АҚШда ўз ваколатхонасини очди. Бундан ташқари, Жанубий-Шарқий Осиё ва Жанубий Америкада ишлаб чиқариш корхоналарини қурди. “ECCO” “Дания қироллиги саройининг асосий етказиб берувчиси” мақомига эга.
2000 йилларда фаол ҳаётни севувчилар учун “BIOM” ва аёллар учун “SHAPE” коллекциясини яратди. “SHAPE”нинг сири шундаки пойабзал пошнаси 75 мм. Ичқи қисми эса маҳсус юмшоқ материал билан қопланган.
“ECCO” бугунги кунда дунёдаги йирик ишлаб чиқарувчилардан бири саналади. Бренд 88 та давлатда 2000 миндан ортиқ шаҳсий дўконларига эга. Умумий ҳисобда 14000 мингдан ортиқ дўконларда маҳсулотлар сотилади. Бундан ташқари “ECCO” йирик ишлаб чиқарувчи корхона ҳисоблангани боис дунёдаги энг йирик чарм етказиб берувчи компания ҳам саналади. У асосан “luxury” бренди асосидаги пойабзаллар ишлаб чиқарувчиларга етказиб беради.