#MadeInUzbekistan
📣 Кўпчилик хотин-қизларнинг гардеробида замонавий спорт пойабзалларининг бир неча хилини учратиш мумкин. Бу албатта фаол ҳаёт турмуш тарзига ўрганган аёлларимиз учун одатий хол. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз шу боисдан ҳар қандай нозик дид эгалари учун мос келувчи кроссовкаларни ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратмоқда. #MadeInUzbekistan рукни орқали бугун сизга «Blessing Shoes» корхонасининг аёллар ва болалар пойабзаллари ҳақида маълумот берамиз.
Мазкур корхона 2017 йилда Марғилон шаҳрида ташкил этилган. Мазкур компанияда ишлаб чиқарилаётган аёллар ва болалар пойабзалларига нафақат ички бозорда балки, хорижда ҳам талаб юқори. “Blessing Shoes” бу натижаларга Туркия ва ХХР дизайнерларининг ижодий изланишлари натижасида эришди.
Корхонада бугунги кунда 100 нафардан ортиқ ишчи меҳнат қилади. Йилига 75 миндан 170 минг жуфтгача оёқ кийим ишлаб чиқарилади. 2017 йилда фабрика Марғилонда биринчилардан бўлиб, ХХРдан келтирилган юқори технологияли асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Бугунги кунга келиб, пойабзалларга турли нақшларни туширишда замонавий лазер ускуналаридан фойдаланилмоқда. “Blessing Shoes” доимий равишда “Mosshoes” кўргазмасида иштирок этиб, янги ҳамкорлар топиб келмоқда.