February 4, 2021

#Trend

Афсонавий баскетболчи Майкл Жордан тақдим этган бренд “Air Jordan” Бахор 2021 йил учун “Retro Footwear” кроссовкаларининг катта тўпламини тақдим этди. Аҳамиятлиси “Air Jordan 5” моделлари қайта ишлаб чиқарилишидир. Бугун #Trend рукни орқали сизга бу ҳақда батафсил маълумот берамиз.

“Air Jordan” - бу Американинг “Nike” компанияси томонидан ишлаб чиқилган бренд, унинг юзи афсонавий баскетболчи Майкл Жордан. У юқори сифатли баскетбол пойабзали ва спорт кийимлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. “Air Jordan 5” кроссовкалари биринчи бор 1990 йилда ишлаб чиқарилган. У “Nike” дизайнери Тинкер Хетфилд томонидан яратилган. Кроссовка дизайнини иккинчи жаҳон урушидаги Америка самолётларидан илҳомланиб яратилган. У ўткир тишли графикалар билан безатилган. Ушбу пойабзал баскетболчилар, реперлар ва замонавий ёшлар орасида тезда машҳур бўлди.Хозирги вақтда афсонага айланган.

Кроссовка 2006 йилда янги куринишда ишлаб чиқарилган “Air Jordan 5 Stealth” моделига ухшаш бўлади. Ушбу оёқ кийим чармдан иборат устки қисм, юмшоқ ички тагликлар ва ярим шаффоф тагликнинг классик комбинациясини бирлаштиради.

Кроссовканинг янгича куриниши 2021 йил март ойининг охирида сотувга чиқади.