БУХОРОДА ДИАБЕТИК ХАСТАЛИГИ БОР ИНСОНЛАР УЧУН МАХСУС ПОЙАБЗАЛ ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ
Диабетнинг энг кенг тарқалган асоратларидан бири диабетик яссиоёқликдир. Бу алоҳида хасталик емас, балки оёқ анатомияси ва функсионаллигининг ўзгаришидан юзага келувчи аломатлар мажмуасидир. Албатта, пойабзал бу касалликни даволамас, аммо у диабетга чалинган беморларнинг ҳаракатлари ва ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Боиси, ҳар қандай микрожароҳат, терининг зарарланиши, ҳатто оддий тошма ҳам диабетиклар учун катта муаммо келтириб чиқаради. Оёқлардаги жароҳатлар кўпинча яралар ривожланишига сабаб бўлади ва жиддий оқибатларга олиб келади.
Бухоро муҳандислик-технология институти тадиқиқотчиси Мадинабону Мухамедова дибетик оёқлар учун профилактик пойабзалларнинг такомиллаштирилган дизайнини ишлаб чиқди. Бу турдаги пойабзаллар оёқнинг деформациясининг олдини олиш хусусиятига эга. ЕВА материалидан тайёрланган махсус таглик бактерияларнинг пайдо бўлишига ва кўпайишига тўсқинлик қилади. Шунингдек, бундай ички тагликлар оёқнинг устки юзасидаги босимни тенг тақсимлашга имкон беради. Пойабзал дизайнининг ўзи оёқ кийимдан фойдаланишда қўшимча қулайлик яратади.
Профилактик пойабзалларни қўллаш натижасида диабетик беморларда оёқ касалликлари ҳавфи 45% га камаяди. Ўз вақтида ҳамда мунтазам кийиш эса касалликнинг жиддий оқибатларини олдини олишга ёрдам беради.
Қайд этиш керак, Инновацион ривожланиш вазирлиги Кенгаши “Ўзчармсаноат” уюшмасининг иштирокида Мадинанинг "Диабетик беморлар учун самарали технология ва профилактик пойабзалларни ишлаб чиқиш" бўйича бошланғич лойиҳасини молиялаштиришга қарор қилди. Лойиҳа қиймати 313,2 млн. сўмни ташкил етади. Унинг доирасида Бухоро шаҳри ва Ромитан туманида «Shoes and healthy feet» МЧЖ корхонасини ишга туширилиши режалаштирилган.
Диабетик яссиоёқлик синдроми- бемор оёқларининг патологик ўзгаришлари, периферик нервлар, қон томирлари, тери ва юмшоқ тўқималар, суяклар ва бўғимларнинг ўзига хос ўзгаришлари фонида юзага келадиган йирингли-некротик жараёнлар, яралар ва суяк қўшма лезёнлар шаклида ривожланадиган диабет касаллигининг кучли асоратлари гуруҳини бирлаштирадиган жамоавий тушунчадир.