November 25, 2020

#leathercraft

✅📣#leathercraft рукни орқали сизга чармдан фойдаланган ҳолда яратилган арт-расмларни тақдим қилишда давом этамиз. Ушбу фотосуръатлар дунёга машҳур ижодкорлар томонидан яратилган. Бугунги сонда сизнинг эътиборингизга Гонконгда жойлашган Fableather компаниясининг ижод наъмуналарини тақдим этамиз. Ушбу чарм студиясида классик ва ақлли соатлар учун ноёб камарлар яратилади. Ассортимент ўз ичига асосан Apple Watch соатлари учун қўл меҳнати ёрдамида тайёрланган замонавий ҳақиқий чарм камарларни тўплаган. Fableather шунингдек Rolex, Tudor, Panerai каби дунега машхур брендларнинг соатлари учун камарларни яратади.

Диққат! Агар сиз ҳам чармдан худди шу каби буюмлар яратишни билсангиз, бизга фотосуръатларни жўнатинг. Биз албатта уларни ўз расмий саҳифамиз орқали эълон қилиб борамиз.