#Trend

“Adidas” ва “Prada” ҳамкорликда янги “A+P LUNA ROSSA 21” спорт пойабзалини тақдим этди. “Luna Rossa Prada Pirelli” парус гуруҳининг янги модели ҳақида #Trend рукни орқали сизга батафсил маълумот берамиз.

“Adidas” ва “Prada” ҳамкорлигида яратилган оёқ кийим модели “Luna Rossa Prada Pirelli” дизайнерлик гуруҳи томонидан “AC75 Luna Rossa” қайиқда сузиш билан шуғулланувчилар учун махсус яратилган. Спорт пойабзалларини ишлаб чиқарувчи брендлар Италия пойабзал саноатининг икки устини саналади. Жамоа йигирма йилдан ортиқ вақт давомида “America’s Cup” мусобақаларида афсонага айланган. Янги модел иккита кўринишда ишлаб чиқарилади. Биринчиси, профессионал жамолар учун бўлса, иккинчиси ҳар кунлик кўринишга эга бўлади. Янги турдаги пойабзал техник конструкцияга эга. Ранги оқ. Ташқи кўриниши доимги кросовкалардан фарқли равишда ихчамлаштирилган. Ташқи томондан синтетик шаффоф мато билан бойитилган. Натижада, оёқ кийимнинг учи ва ён томонининг визуал кўриниши йирик шаклни яратади.

“A+P LUNA ROSSA” экологик тоза маҳсулотларга ўтиш бўйича дунё трендига мослаштириб ишланган. Пойабзалнинг устки қисми сув ўтказмайдиган E-TPU қопламали қайта ишланган яшил материалдан тайёрланган бўлиб, сувнинг киришига тўсқинлик қилади ва ҳаво айланишини яхши таъминлайди.

Кросовканинг яна бир махсус хусусияти у эргономикдир. Пойабзал таглиги ЕВА материалидан ишланган.Юмшоқ подошга эга. Бу эса оёқ кийимнинг мустахкамлиги ва ҳаракатланиш учун қулайлик яратади.