January 26, 2021

#MadeInUzbekistan

"Ўзчармсаноат" уюшмасига аъзо «TOSHKENT POYABZAL SANOATI», хусусий корхонаси нафақат “Magnate Shoes” бренди остидаги эркаклар пойабзаллари бидан, балки аёллар учун ҳам аталган оёқ кийимлари билан машҳур. Компания “LadyStyle” ёрлиғи остида аёллар пойабзалларини ишлаб чиқарувчи янги линияни ишга туширди. Коллекциядан этиклар, қишки пойабзаллар, ёзги туфлилар ва албатта кенг турдаги аёллар сумкалари ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, корхона Тошкент шаҳрида жойлашган. Маҳсулотлар Италия технологияси асосида табиий чармдан тайёрланади. Фирманинг “Magnate & LadyStyle Shoes” номли дўкони Atlas Чимён савдо комплексида жойлашган.