May 4, 2021

#MadeInUzbekistan

✅📣 #MadeInUzbekistan рукни орқали сизга шифокор ва ортопедия мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган "ORTO MODA" болалар пойабзаллари ҳақида маълумот берамиз.

"ORTO MODA" корхонаси 2014 йилда ташкил этилган. Асосан ортопедик пойабзаллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Маҳсулотларнинг барчаси Ўзбекистоннинг табиий чармидан тайёрланади.

"ORTO MODA" – ортопедик пойабзал маркаси ота-оналар учун фарзандларига сифатли ва сўнги тенденцияларига асосланган пойабзал харид қилишлари учун қулай танловдир. Ўзига хос дизайн ва профилактик-ортопедик талабларнинг уйғунлашуви эса болаларда пойабзалга бўлган қизиқишни оширади. "ORTO MODA” пойабзаллари фақат табиий чармдан тайёрланади.

Коллекциядан 2000 дан ортиқ моделлар ўрин олган. Маҳсулот нархи 200 000 сўмдан бошланади. Бренднинг асосий савдо дўкони Чилонзор тумани Муқумий кўчаси 108 уйда жойлашган. Шунингдек, “ORTO MODA” пойабзалларини Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги филлиаллардан ҳам харид қилишингиз мумкин.