December 2, 2020

#production

✅📣 Эндиликда сунъий материалларнинг сифати ва хизмат кўрсатиш муддати бугунги кун талабига тўлиқ мос келади. Бунга соҳага киритилаётган янги технологиялар сабаб бўлмоқда. Бунга биргина эко-чармни мисол қилиб олиш мумкин. У табиий чармдан асло қолишмайди. У қандай материал? Эко-чармни тайёрлаш технологияси қанақа? Бугунги #production рукни орқали айнан шу ҳақида малумот берамиз.

Эко-чарм бу замонавий юқори технологияли материал бўлиб, ҳавони мукаммал узатадиган ва поливинилхлорид ишлатмасдан ишлаб чиқариладиган сунъий чарм ҳисобланади. Ушбу материални тайерлаш учун пахта матосига полиуретан қатлами жойлаштирилади.

Эко-чарм афзалликлари жуда кўп: икки қатламли бўлгани сабаб у эгилувчандир. Чидамлийлик даражаси юқори. Ҳарорат паст даражада ҳам ундан фойдаланиш мумкин. Хом ашёдаги микро тешиклар танага ҳовонинг тўлиқ ўтишини таъминлайди. Алохида парвраиш талаб қилмайди.

Эко-чарм жуда юмшоқ, илиқ ва аллергия келтирмайдиган материал саналади. Ундан кийим-кечак, пойабзал, аксессуарлар, мебел ва автомобил чехолларини тайёрлаш мумкин. Маҳсулотлар қимматбахо кўринишга эга. Узоқ вақт хизмат қилади. Нархга келсак, юқори сифатли эко-чармдан тайёрланган маҳсулотлар арзон теридан кўра кўпроқ харажат талаб қилади. Аммо табиий чарм нархидан ошмайди. Баъзи таниқли брендлар нафақат унинг хусусиятлари сабаб эко-чармдан фойдаланади. Ушбу материалнинг сифати табиий теридан кам емас деб бемалол айтиш мумкин.