#MadeInUzbekistan
#MadeInUzbekistan рукни орқали сизга Ўзбекистонда табиий чармдан ишлаб чиқарилаётган пойабзал, кийим-кечак, аксессуарлар ҳақида маълумот берамиз. Бу галги сонда “ENERGY SHOES” компаниясининг маҳсулотлари ҳақида маълумот берамиз. Корхона 2011 йилда ташкил этилган. Асосан эркаклар пойабзалларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхона Хитой,Тайван,Германиянинг асбоб-ускуналари билан жиҳозланган. Йилига 8000 жуфт пойабзал ишлаб чиқарилади. Маҳсулотлар 100% табиий чармдан ишлаб чиқарилади.
Хом ашё ва бутловчи қисмлар Туркиядан келтирилади. Корхонанинг барча маҳсулотлари халқаро стандартлар ва замонавий талабларга тўлиқ жавоб беради. Бугунги кунга келиб корхонада пойабзалларнинг 50 хилдан ортиқ моделлари ишлаб чиқарилади. Пойабзаллар нархи 250 000 сўмдан бошланади. Тайёрланаётган пойабзалларнинг дизайни мода тенденцияларининг сўнги талабларига жавоб беради. Коллекция ҳар ойда янгиланади. “ENERGY SHOES” маҳсулотларини шаҳар марказларидаги “Salamander” дўконларидан ҳарид қилишингиз мумкин.