#MadeInUzbekistan
✅📣 #MadeInUzbekistan рукни орқали бугун сизга «Kosonsoy AL-Aziz» МЖЧнинг маҳсулотлари ҳақида маълумот берамиз. Корхона 1989 йилдан буён болалар ва ўсмирлар пойабзалларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Пойабзалларни ишлаб чиқаришда экологик тоза материаллар ва табиий чармдан фойдаланилади. Бу ўз навбатида болалар саломатлигига ҳеч қандай хавф солмайди. Оёқ кийимларни тайёрлаш вақтида болалар оёғидаги ясилликларга асосий эътибор қаратилади. Боиси, болалар мазкур пойабзалларни кийганда ўзларини қулай хис қилиши билан бирга, оёқ яссилиги тўғри шакилланиши ҳам муҳимдир. Корхона йилига 200 000 жуфт пойабзал ишлаб чиқаради. 100 дан ортиқ малакали мутахасисслар меҳнат қилади. Пойабзаллар дизайни устида эса Хитой ва Россиялик дизайнерлар иш олиб боради.
Корхона маҳсулотлари ассортименти 100 дан ортиқ моделлардан иборат. Маҳсулотлар савдо тармоқларида 60 000 дан 120 000 сўмгача сотилади. Янги коллекция йилда уч марта яъни баҳор-ёз, мактаб ва куз-қиш мавсумларига мос яратилади. «Kosonsoy AL-Aziz» МЧЖ маҳсулотларини Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги савдо тармоқлари ҳамда дўконлардан топишингиз мумкин.
Корхона кўп йиллик фаолияти давомида МДҲ бозорида машҳур бўлиб улгурди. Маҳсулотлар асосан Россия бозорига йўналтирилади. Корхона болалар пойабзалларидан ташқари эркаклар ва спорт пойабзалларини ҳам ишлаб чиқаради.