June 22, 2021

#MadeInUzbekistan

#MadeInUzbekistan рукни орқали сизга “ARFA EXPROD” компаниясининг маҳсулотлари ҳақида маълумот берамиз. Компания асосан ЭВА ва PUдан пойабзал ва текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Компания ўз фаолиятини 2005 йилда Самарқанд вилоятининг Ургут шаҳрида бошлаган. Корхона сунний чарм ва материаллардан фойдаланган холда ишлаб чиқариш жараённинг барча босқичларини қамраб олган.

Бугунги кунда корхонада ЭВА ва PUдан эркаклар, аёллар, болалар ветнамкалари, босоножка ва сандаллар ишлаб чиқариш тўлиқ йўлга қўйилган. Шунингдек, спорт кийимлари ҳам тайёрланади. Корхона замон талабларига жавоб берувчи жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.

Бугунги кунда корхонада 120 нафардан ортиқ ишчи меҳнат қилади. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 3 000 000 жуфтни ташкил этади. “ARFA EXPROD” нафақат маҳаллий бозорда балки Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон каби давлатларида ҳам ўз мижозларига эга.

Компания ҳамкорларнинг талабидан келиб чиқиб маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Шу боис маҳсулот нархи мижоз билан тузилган шартномага боғлиқ. Мутахассислар эса ўз маҳсулотлар жизайнини ҳамкорнинг талаби ва каталоглар орқали яратади.