December 17, 2020

#MadeInUzbekistan

#MadeInUzbekistan рукни орқали бугун сизга, Тошкентда жойлашган “Blackstone” компаниясининг маҳсулотлари ҳақида маълумот берамиз. Компания асосан турли соҳа вакиллари учун махсус пойабзаллар, униформа ва ихтисослашган кийимлар ишлаб чиқаради.

“Blackstone” ўн йиллик фаолияти давомида бу борадаги бозорни таҳлил қилиб боради. Янги технологияларни қўллаган ҳолда мижозларга мос келувчи сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Заводнинг маҳсулотлари давлат ва сифат назоратига тўлиқ жавоб беради.

Шунингдек, компания нафақат махсус пойабзал ва кийимлар ишлаб чиқаради балки, эркаклар оёқ кийимлари ҳамда қишки пойабзалларни ҳам тайёрлаш билан шуғулланади.