Бухоро вилоятида чарм-пойабзал соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар
I. Соҳада амалга оширилаётган ишлар ва вазифалар.
Бухоро вилоятида “Ўзчармсаноат” уюшмаси тизимидаги корхоналар томонидан 2020 йилда 106,4 млрд. сўмлик 7 та инвестицион лойиҳалар амалга оширилди.
2021-2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастури доирасида Бухоро вилоятида 13 та жами қиймати 336,4 млрд. сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.
Инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши натижасида тайёр чарм бўйича 180 млн.кв.дм, пойабзал бўйича 2 750 минг жуфт, жунни қайта ишлаш 1,2 минг тонна, қоракўл теридан тайёр маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 70 минг дона ҳамда чорва молларини сўйиш бўйича 105 минг дона йиллик қўшимча қувватлар ва 1 010 та янги иш ўринлари яратилади. Шу билан бирга маҳсулотларнинг экспорт ҳажми 2021 йилда
2,8 млн. долларга, 2022 йилда 5,2 млн. долларга етказилади.
"Bizness Invest Saxovat " МЧЖ корхонаси томонидан умумий қиймати 108,8 млрд. сўм бўлган тайёр чарм ва пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш кластер лойиҳаси амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида корхонада йилига 60 млн.кв.дм тайёр чарм, 750 минг жуфт пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва 270 та янги иш ўринлари яратилади.
II. Таклифлар.
1. 2021-2022 йилларда тайёр чарм, пойабзал, жун хом-ашёси ҳамда қоракўл теридан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича амалга оширилиши режалаштирилган 13 та, умумий қиймати 336,4 млрд. сўмлик инвестиция лойиҳаларини Бухоро вилояти ҳокимлиги
ва чарм-пойабзал соҳаси корхоналари билан биргаликда амалга ошириш чораларини кўриш.
2. Чарм-пойабзал маҳсулотларининг экспорт географиясини кенгайтириш зарур. Жумладан, МДҲ ва Европа Иттифоқи давлатларини асосий қилиб белгилаб олиши зарур. Бунинг учун мамлакатимизнинг чет эл дипломатик корпус вакиллари билан ҳамкорликда ишларни олиб бориш (маҳсулотлар каталоглари, прайс-листлари ва тижорат таклифлари юбориш).
3. Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳасидаги халқаро ташкилотлар, шунингдек ушбу саноат ривожланган давлатларнинг етакчи ва таниқли ишлаб чиқарувчилари ва брендлари (“Nike”, “Adidas”, “Marko”, “Timberland” брендлари) билан ишончли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш.
4. Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини янада қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни фаол жалб этиш, юқори сифатли ва қўшилган қийматли экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, соҳага илғор технологияларни жорий этишни рағбатлантириш.