November 27, 2020

#BrandsOfTheWorld

Бугун #BrandsOfTheWorld рукни орқали сизга Италиянинг “Fratelli Rossetti” брендининг маҳсулотлари ҳақида маълумот берамиз. “Fratelli Rossetti” замонавий Европада энг машҳур бренд саналади. Компаниянинг 60 йиллик фаолияти натижасида Розетти оиласи халқаро мақомга эга бўлди. Ушбу бренд маҳсулотлари мода оламида сўнги урф ва сифатни ўзида жамлаган компания сифатида тан олинган.

“FRATELLI ROSSETTI” ўз фаолиятини 1953 йилда бошлаган. Компания асосчиси Ренцо Розетти брендни ташкил этганда энг аввало, кучли сифат назорати ва мижозлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратган. Аслида компания бу соҳадаги илк қадамларини 1950 йилдан бошлаган. Ўша вақтда Ренцо “Yankee” ёрлиғи остида спорт пойабзалларини ишлаб чиқаришни бошлаган эди. Спорт оёқ кийимлари ривожланиши секинлашиши билан, компания табиий чармдан қимматбаҳо пойабзаллар ишлаб чиқаришга киришди. Технология янгиланди. Тайёрланаётган пойабзалларни энг аввало қулайлигини таъминлаш диққат марказида бўлди.

1953 йилда эса афсонавий “FRATELLI ROSSETTI” ишлаб чиқариш линяси ўз иш бошлади. Корхона Миландан узоқ бўлмаган Парабиагода ташкил этилди. Айни вақтда ушбу шаҳарда компаниянинг бош офиси ва ишлаб чиқариш корхонаси жойлашган. 1960 йилларнинг бошида эса бренд янги ҳамкорликка қўл урди. “Valentino”, “Pier Cardin”, “Armani”, “Mila Schon” каби брендлар билан яқин алоқалар йўлга қўйилди. Ренцонинг креатив ғоялари барча маркаларнинг маҳсулотларига омад олиб кела бошлади. Хусусан оёқ кийимларга ноодатий акссесуарларнинг қўшилиши, бошқа материалларнинг аралаштирилиши эса пойабзалларнинг ўзига хослигини таъминлади.

1970-1980 йилларда Италиянинг барча ҳудудида “FRATELLI ROSSETTI” нинг сотув дўконлари иш бошлади. Шунингдек, Милан, Венеция, Лондон, Париж, Нью-Йоркда ҳам дўконлар очилди.

2000 йилдан бошлаб Осиё ва Яқин Шарқда ҳам бренднинг савдо нуқтлари иш бошлади.

“Yacht”, “Brera”, “Magenta” бренднинг афсонавий моделлари саналади. “Magenta boots” номи остида сотувга чиқарилган пойабзал пошналарида компаниянинг логотипи туширлган. Бу эса бренднинг яна бир ўзига хослигидир. “Gradient” бўёқли моделлари айни вақтда дунёда машҳур. Маҳсулотларни тайёрлашда асосан замш ва қорамол териси фойдаланилади.