February 16, 2021
#MadeInUzbekistan
#MadeInUzbekistan рукни орқали «KOKAND FUTURE SHOES» МЧЖ фаолияти ҳақида батафсил маълумот берамиз. Мазкур корхона 2011 йилда Фарғона вилоятида ташкил этилган.
Корхона эркаклар, аёллар ва болалар пойабзаллари ва улар учун қолипларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхонада ишлаб чиқарилаётган оёқ кийимларнинг асосий моделлари ёз фасли учун мўлжалланган. Шунингдек, куз ва қиш учун ҳам пойабзаллар ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотлар табиий чармдан тайёрланади.
1500 кв метр майдонни эгаллаган корхонада 40 нафар ишчи меҳнат қилади. Бир ойда 5 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Корхона Хитойнинг замонавий технологиялари билан жиҳозланган. Оёқ кийимларни бичиш ва тайёрлов жараёни лазер ускунлар ёрдамида амалга оширилади.
February 16, 2021, 05:56
0 views
0 reactions
0 replies
0 reposts