#MadeInUzbekistan
#MadeInUzbekistan рукни орқали сизга тадбиркор Дониёрбек Турғунов асос солган Ўзбек бренди “MONZA” чарм-атторлик маҳсулотлари ҳақида маълумот берамиз.
Компания 2017 йилда Андижон шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган. Асосий иш фаолияти чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бошқа брендлардан ажратиб турадиган ўзига хос хусусиятлари бу ҳар бир мижозга шахсий ёндашув ва индивидуал дизайндан фойдаланишдир. Ишлаб чиқаришда фақат табиий материаллар қўлланилади. Тайёр маҳсулотни сифатини назорат қилиш мақсадида дастлабки моделларни тайёрлашдан тортиб, ишлатилаётган материалларни қайта ишлашнинг барча жараёнлари қўл меғнатидан фойдаланилган холда амалга оширилади.
Мазкур бренд маҳсулотларини «Туркистон» савдо марказида, (Собиқ Туркуаз супермаркетидан) харид қилиш мумкин. Махслулотлар нархи 240 000 сўмдан 700 000 сўмгача.