#MadeInUzbekistan
✅📣 #MadeInUzbekistan рукни орқали сизга Тошкент вилоятида жойлашган “ANGREN CHARM INVEST” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган тайёр чарм маҳсулотлари ҳақида маълумот берамиз.
2020 йилда фаолиятини бошлаган корхона Тошкент вилоятидаги энг йирик инвестицион лойиҳалардан бири саналади. “Angren Charm Invest” корхонасида айни кунда “Masconi”, “Bauchi 1970”, “Carteliano”, “Gozzini”, “DMS ITALIA”, “Delta Acque” каби Италиянинг 14 та компанияси технологиялари асосида маҳсулот ишлаб чиқарилади.
Корхонада 150 нафар ишчи меҳнат қилади. Йиллик қуввати 60 млн.кв.дмни ташкил этади. Қайд этиш керак, маҳсулотларнинг асосий қисми экспорт қилинади. 2021 йилдан бошлаб асосий бозорлар сафига Италия ҳам қўшилди. Йил бошида “Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда “Antonio Couture” компанияси ўртасида имзоланган чарм-пойабзал маҳсулотларини Италияга экспортини кенгайтириш концепциясига асосан бу ишлар амалга оширилмоқда. Шартномага асосан, Италия компанияси корхона маҳсулотларини Италия ва Европанинг бошқа мамлакатларига экспорт қилади.