February 6, 2021
#MadeInUzbekistan
✅📣 Навоий шаҳридаги "Тинчлик” маҳалласида жойлашган "Barqaror shoes” масъулияти чекланган жамияти томонидан айни пайтда махсус ва турли хилдаги оёқ кийимлар ишлаб чиқарилмоқда. Мазкур корхона 2018 йилда ташкил этилган. Хитойдан келтирилган замонавий тикув машиналари, пресслар, конвейер ҳамда оёқ кийим таг қисмини қўйиш ускунаси ёрдамида пойабзал маҳсулотлари тайёрланади.
Айни пайтда "Barqaror shoes” масъулияти чекланган жамияти томонидан бир кунда 1200 жуфт замонавий махсус ва ҳар хил турдаги оёқ-кийимлар тайёрланмоқда.
Корхона бозор эҳтиёжларини ўрганишга эътибор қаратиб, илғор технологиялар ва маҳсулотларнинг юқори сифатини жорий этишга интилмоқда.
February 6, 2021, 15:30
0 views
0 reactions
0 replies
0 reposts