ПРАГМАТИК КУРС: ТУРКИЯ ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ ТАРМОҒИДА ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШДАН МАНФААТДОР
“Ўзчармсаноат” уюшмаси раҳбарияти ҳамда Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан икки мамлакат ўртасида чарм-пойабзал тармоғини янада ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама этилди.
Учрашувда уюшма раҳбарияти Туркия элчисига бугунги кунда Ўзбекистон чарм-пойабзал тармоғида эришилган ютуқлар ҳамда мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни тўғрисида маълумот тақдим этди. Шунингдек, хорижий инвесторлар учун мамлакатимизда яратилган шароитлар ва имтиёзлар ҳақида маълумот берилди. Икки мамлакат тадбиркорлари ҳамкорлигида амалга оширилган қўшма лойиҳалар ва дастурлар билан таништирилди.
Ўз навбатида элчи Олган Бекар Ўзбекистон Туркиянинг ҳам стратегик, ҳам иқтисодий ҳамкори эканлигини такдилаб, 2020 йилда ўзаро савдо айланмаси 1 миллиард АҚШ долларни ташкил этган бўлса, 2021 йилнинг етти ойида бу кўрсаткич 2 миллиард АҚШ долларга етганини маълум қилди. Бунда албатта чарм-пойабзал саноатининг ҳам улуши борлигини айтиб ўтди.
Учрашувда ҳамкорликда кўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Турк берндларининг маҳсулотларини “Аутсорсинг” ва “Франчайзинг” асосида Ўзбекистонда ишлаб чиқариш масалалари муҳокама этилди.
Мулоқоттларда асосий эътибор Ўзбекистонда соҳа учун малакали кадрларни тайёрлаш ва бунда Туркия университетлари билан яқин алоқаларни йўлга қўиш борасида фикр алмашилди.
Қайд этиш керак, “Ўзчармсаноат” уюшмаси Туркиянинг “Эгей” университети билан қўшма таълим дастурларини амалга ошириш бўйича келишувга эришган. Пандемия боис бу борадаги ишлар бироз тўхтаган эди. Туркия элчиси Олган Бекар бу борадаги ишларни тез фурсатда жонлантириш борасида ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди. Бундан ташқари Икки давлат раҳбарларининг келишувига асосан Тошкентда Ўзбекистон-Туркия университетини ташкил этиш бўйича ишлар жадал суръатларда олиб борилаётгани маълум қилинди.
Кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида Туркия томони қатор таклифларни Уюшма раҳбариятига таклиф қилди. Жумладан, Туркиялик мутахасисслар иштирокида Ўзбекистонда қисқа муддатли ўқув курсаларини ташкил этиш масаласи шулар жумласидан. Элчи маълум қилганидек, Туркия ҳар йили Ўзбекистонлик талабаларга таълим грантларини ажратади. Келгуси ўқув йилидан бошлаб айнан чарм-пойабзал тармоғи учун инженер-технологлар, дизайнерлар тайёрлаш мақсадида ҳам алоҳида грантлар ажартилиши бўйича музокаралар олиб борилди.
Учрашувда давомида икки томонлама ҳамкорликнинг келгуси истиқболлари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.