March 15, 2021

2021 ЙИЛГИ БАҲОР-ЁЗ МАВСУМИДА ҚАНДАЙ АЁЛЛАР ПОЙАБЗАЛЛАРИ УРФГА КИРДИ

Баҳор ёз мавсуми бошланиши билан аёллар подиумларда трендга кирган енгил пойабзалларни танлашни бошлашади. Маълумки ўзига хос пойабзал энг аввало кайфиятни кўтариб, орзудаги кўринишга эга бўлишга ёрдам беради. #Trend рукни орқали сизга айнан 2021 йилги баҳор-ёз мавсумида урфга кирадиган пойабзаллар ҳақида маълумот берамиз.

Вьетнамкалар

Янги мавсумда дизайнерлар ёзги таътиллар учун мўлжалланган пойабзалларга янги элементлар қўшган ҳолда аёллар гардеробга янги оёқ кийим моделларини таклиф қилмоқда. “Stella McCartney”, “Tom Ford” ва “Acne Studios” каби брендлар кунлик фойдаланиш учун мўлжалланган табиий чарм ёкида полиуретандан тайёрланган ветнамкаларни тақдим этмоқда.

Боғичли лоферлар

Боғичли пойабзаллар яна урфга киришни бошлади. Бу йилги мавсумда улар туфли ва лоферлар учун қўшимча безак сифатида қўлланилмоқда. “Louis Vuitton”, “Tod's и Miu Miu” брендлари эркаклар пойабзаллари гардеробидан илҳомланиб аёллар учун ҳам янгилик яратди.

Учи ўткир шаклдаги пойабзаллар

Ўтган мавсумда асасан квадрат шаклидаги пойабзаллар урфда бўлган бўлса, янги мавсумда уларнинг ўрнини ўткир ва учқур кўринишга эга оёқ кийимлар эгаллади. “Valentino”, “Sportmax” ва “Francesca Liberatore” брендлари ишчи-меҳнатчилар образадаги кўйлай ва юбкаларни тақдим этиш баробарида ана шундай ўткир учли пойабзалларни мижозларига таклиф қилмоқда.

Арқонли сандаллар

Арқонли сандаллар янги мавсумнинг энг талабгир пойабзали сифатида этироф этилмоқда. Ушбу оёқ кийимлар денгиз бўйининг романтик муҳитини сизга туҳфа этади. Баҳорги гардеробингизни айнан мана шундай моделлар билан тўлдириш тавсия қиланди. Бу каби пойабзалларни “Etro”,” Alberta Ferreti” ва “Dior” брендларидан топишингиз мумкин.

Kitten heel

Ўзига хос “kitten heel” моделлар мода олами иҳлосмандларини кўнглидан жой олиб улгурди.

Баланд пошналарни иккинчи планга олиш жараёни мувоффаққиятли амалга оширилди. Паст пошнали бу турдаги пойабзалларни “Versace”, “Prada” ва “Valentino” брендлари сизга таклиф қилмоқда.

Ботфортлар

Табиий чарм ва турли материаллардан тайёрланган тиззадан баланд этиклар ҳам бу йилга мавсумда урфда бўлади. “Stella McCartney” ва “Burberry” брендларининг коллекцияларидан жой олган ботфортлар йил давомида исталган қиёфага кириш имконини беради. Пушти, қора сиёхранг этиклар гардеробингиздан жой олишига ишонамиз.