#MadeInUzbekistan
✅📣 #MadeInUzbekistan рукни орқали сизга Ўзбек-Француз корхонаси “Cofra” компаниясининг маҳсулотлари ҳақида маълумот берамиз. Компания асосан Ўзбекистонда қуролли кучлари тизимига, метолургия ва саноатнинг бошқа тармоқлари учун махсус пойабзаллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Қўшма корхона Франциянинг “N.Pirie” ва “Qoqon poyabzali” МЧЖ ҳамкорлигида 2001 йилда Қўқон шаҳрида ташкил этилган. Фабриканинг умумий майдони 1260 кв.м унда 65 нафар ишчи меҳнат қилади. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 120 минг жуфт пойабзал тайёрлашга мўлжалланган. Корхонага ўрнатилган барча ускуналар Россия, Германия ва Италиядан келтирилган. Айни вақтда фабрикада қуролли кучлар учун махсус пойабзаллар, ботинка ва металургия саноати учун керакли оёқ кийимлар тайёрланмоқда. Корхона ишчилари юқори малакали ва кўп йиллик тажрибага эга.
“Cofra” пойабзаллари қулайлик ва гигиеник талабларга тўлиқ жавоб беради. Маҳсулотлар табиий чармдан ишлаб чиқарилади. Маҳсулот нархи 120 000 сўмдан бошланади.