#MadeInUzbekistan
#MadeInUzbekistan рукни орқали сизга табиий чармдан тайёрланган пойабзал, кийим ва аксессуарлар ҳақида маълумот беришда давом этамиз. Навбатдаги рукн орқали «VODIY SHOES» МЧЖнинг маҳсулотлари билан таништирамиз.
Корхона юз фоиз табиий чармдан пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
2019 йилда иш бошлаган корхонани барпо этиш учун 8,5 миллион АҚШ доллар инвестиция киритилган. Бу ерда Германия, Чехия ва Италиянинг замонавий ишлаб чиқариш ускуналари ўрнатилган. «VODIY SHOES» МЧЖ Ўзбекистондаги пойабзал ишлаб чиқаришнинг тўлиқ автоматлаштирилган циклига эга. Заводдаги маҳсулотлар асосан маҳаллий хомашёдан тайёрланади. Корхонанинг йиллик қуввати - 1 миллион жуфт пойабзал. Фабриканинг очилиши натижасида 800 дан нафардан ортиқ инсон иш билан банд бўлди. Уларнинг аксарияти ёшлар.
"VODIY SHOES" бренди остида классик пойабзал, спорт ва болалар пойабзали ҳамда барча турдаги буюртма бўйича махсус пойабзаллар ишлаб чиқарилади. Маҳсулотларнинг нархи 100 000 сўмдан бошланади. "VODIY SHOES" МЧЖ маҳсулотларини Фарғона шаҳридан ("CENTRAL FESTIVAL" Савдо маркази, 2-қават) ва Қувасойдан (Қувасой бозори қаршисида) харид вилишингиз мумкин.
Компания ўз маҳсулотларини қўшни мамлакатларга, шу жумладан Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Россияга экспорт қилмоқда.