June 18, 2021

«JELLY SHOES» АЁЛЛАР ПОЙАБЗАЛЛАРИ ЯНА ТРЕНДДА

1980 ва 2000 йиллар бошида урфда бўлган шаффоф белбоғли аёллар пойабзали ва сандаллари яна нозик дид эгаларининг гардеробидан ўрин олади.

“Jelly shoes” (Желейли босоножкалар) 1980 йиллар бошида АҚШда оммабоп бўлган пойабзаллар 1990 йиллар охири, 2000 йиллар бошларигача ўз мавқейини мода оламида сақлаб турди. Бир қарашда совун идшини эслатувчи бу турдаги оёқ кийимлар хотин-қизларнинг ёзги пойабзал гардеробини безаган.

“Тўқсонинчи” йиллар модаси яна урфга қайтаётгани сабаб, “Jelly shoes” мода саҳналарига чиқмоқда. Бу турдаги пойабзалларнинг қайта урфга киришига эса актриса Блейк Ливелийнинг “Celine” брендининг совун идиш шаклидаги арзон пойабзаллар фойдаланган қиёфаси сабаб бўлди.

“Jelly” ёки оддийгина каучук сандаллар кўплаб қизларга қулайлик, хушчақчақ кўриниш ва ёз ойларининг бир бўлагига айланишлари учун имконият яратади. Бу тардаги пойабзалларнинг кўплаб хиллари сизга тақдим этилмоқда. Масалан, неон рангли, классик, босма ва заргарлик буюмлари билан бойитилган пойабзаллар шулар жумласидан.

Совун идишини эслатувчи пойабзаллар кўплаб машҳур дизайнерларнинг коллекцияларидан ўрин олди. Хусусан, “Stuart Weitzman”, “Steve Madden”, “Katy Perry” каби брендлар ўзларининг ёзги коллекцияларини айнан “Jelly” пойабзаллари асосида ишлаб чиқди. Шунингдек, ушбу пойабзаллар масс-маркетда ўзининг арзон нархи билан мижозларни ўзига жалб қилмоқда.