August 13, 2021

CCC «Go For Nature» номли экологик коллекцияни яратди

Польшанинг ССС компанияси томонидан “Go For Nature” экологик коллекцияси харидорларга тақдим этилди. Ушбу тўпламга асосан атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган конецепция ва махсус сертификатга эга пойабзал ва аксессуарлар киритилди.

“Leather Working Group” гуруҳи томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар махсус сертификатлар билан баҳоланган. Маҳсулотлар экологик тоза дея топилган чарм корхоналарида тайёрланган. Бу каби сертификатга эга чармдан ССС таркибига кирвучи “Lasocki” ҳам маҳсулотлар ишлаб чиқаради.

Яна бир ёрлиқ- PU эса ўз маҳсулотларини қайта ишланган, биологик қўшимчлаар билан бойтилган материаллардан ишлаб чиқаради. Бу ёрлиқ асосан “Jenny Fairy” пойабзаллари учун қўлланилади.

Учинчи серитфикат эса-қайта ишланган пластик елим идишлардир. Бу материаллардан ҳам бежирим маҳсулотлар тайёрланмоқда. Бу борада “Lanetti” брендининг аксессуарлар пешқадам.