ҲИНДИСТОНДА МАМЛАКАТИМИЗ ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ САНОАТИ ТАҚДИМОТИ
“Ўзчармсаноат” уюшмаси делегациясининг Ҳиндистонлик инвесторларга мамлакатимиз чарм-пойабзал тармоғи салоҳиятини яқиндан таниширишга қаратилган бизнес-миссияси ўз фаолитини бошлади. Дастлабки учрашувлар Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасида бўлиб ўтди.
Мулоқотда мамлакатимиздаги инвестиция сиёсати, хорижий сармоядорларга берилаётган имтиёз ва енгилликлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Суҳбат давомида айни соҳада ўзаро ҳамкорлик кўламини ошириш, тажриба алмашиш, қолаверса, чарм маҳсулотларини сотиш бўйича бир қатор манфаатли таклифлар ҳам илгари сурилди.
Шунингдек “Ўзчармсаноат” уюшмаси делгацияси чарм корхоналар учун хом ашё ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи “Ramsas” компанияси раҳбари билан мулоқот ўтказди.
Ҳиндистонлик тадбиркор учрашувда давомида Ўзбекистон билан чарм саноат соҳасида хамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришди. Ҳинд компаниясининг филилали мамлакатимизда очилиши бўйича мулоқтлар ўтказилди.
Уюшма делегацияси айни вақтда Агра ва Канпур шаҳарларида ҳам Ҳиндистонлик инвесторлар билан мулоқотларга киришган.