June 11, 2021

#BrandsOfTheWorld

✅📣#BrandsOfTheWorld рукни орқали сизга Финляндиялик дизайнер ва пойабзал ишлаб чиқарувчи Янне Лакс томонидан яратилган юқори сифатли “Saint Vacant” бренди ҳақида маълумот берамиз.

Янне Лакс Англиянинг Нортгемптон шаҳрида таълим олиб, Хелсинкидаги икки нафар тажрибали пойабзалчиларданғ ўз тажрибасини ортирган. 2015 йилда ўзининг “Saint Vacant” брендини ташкил этган. Пойабзаллар дизайнида Англияга хос мухит уфуриб туради. Бренднинг классик дизайни ва “Goodyear” конструкциясида яққол сезилади.

Лакснинг сўзларига кўра, бренднинг ғояси бу классик эстетика ва кундалик кийимларни уйғунлаштиришдир. Бренднинг ўзига хос хусусияти - пойабзал оёққа яхши мослашади ва фойдаланиш учун қулай. Фабрика пойабзал материалларига, унинг тикувига ва таглик каби деталларга алоҳида эътибор беради.

Ҳозирда Хелсинки шаҳридаги Круунунҳака туманида бренд моделлари учун қолиплар ва тагликлар ишлаб чиқарилмоқда. “Goodyear” конструкцияли пойабзаллар Португалиядаги кичик фабрикаларда ишлаб чиқарилади. Материаллар бутун Европадан, асосан Италия, Португалия ва Буюк Британиядан, шунингдек Франция ва Германиядан олиб келинади.