July 6, 2021

#MadeInUzbekistan

✅📣 #MadeInUzbekistan рукни орқали сизга "Uzsalaman" компаниясининг маҳсулотлари ҳақида маълумот берамиз.

Компанияга 1994 йилда Фарғона шаҳрида асос солинган. Бугунги кунда корхонада 300 нафардан ортиқ ишчилар меҳнат қилади. Йилига 250 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхонадаги барча ускуналар Германиянинг "SALAMANDER AG" компаниясидан келтирилган. Маҳсулотлар гигиена талабига жавоб бериши ва қулайлиги билан ажралиб туради. “Uzsalaman” пойабзалларининг таг қисмлари ташқи таъсирга чидамли ва асло ўз ҳусусиятини йўқотмайди.

Маҳсулотларнинг нарҳи савдо дўконларида 80 000 сўмдан бошланади. Барча пойабзаллар ISO-9001:2009 халқаро сифат сертификатига эга ва замон талаблари асосида ишлаб чиқарилади.