June 1, 2021

#MadeInUzbekistan

✅📣 #MadeInUzbekistan рукни орқали сизга Ўзбекистонда табиий чармдан тайёрланган пойабзал, кийим ва аксессуарлар ҳақида маълумот беришда давом этамиз. Бу галги рукн орқали «Акбар Бизнес Строй» МЧЖнинг “Zinnur Shoes” маркаси билан ишлаб чиқарилувчи маҳсулотлар ҳақида маълумот берамиз.

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида жойлашган корхона 2019 йилда ишга тушган. Корхонани барпо этиш учун 6 миллион доллар сармоя киритиган. Шундан 2 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар. Хитой Халқ Республикасидан "Green international Co Ltd" компанияси билан тузилган келишувга асосан корхонада замонавий ускуналар ўрнатилган.

«Акбар Бизнес Строй» МЧЖ пойабзал маҳсулотларининг сифати хорижий ишлаб чиқарувчиларникидан асло қолишмайди. Корхонада 50 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Йилига 80 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқарилади, уларнинг бир қисми экспорт қилинади. Бу ерда ишлаб чиқариладиган пойабзал улгуржи нархларда 60 000 сўмдан бошланади. “Zinnur Shoes” пойабзалларини Гулистон шаҳрида жойлашган савдо дўконлари ва Тошкентдаги савдо марказларда харид қилишингиз мумкин.