May 21, 2021

#BrandsOfTheWorld

✅📣 #BrandsOfTheWorld рукни орқали сизга “Marc” бренди ҳақида маълумот берамиз. Ушбу бренд ёрлиғи остида юқори сифатли эркаклар ва аёллар пойабзаллари ишлаб чиқарилади.
“Marc” пойабзал бренди 1938 йилда қуйи Саксониянинг кичик Фишбек комуннасида ташкил этилган. Кичик корхона ўз ривожланиш тарихини бошдан кечириб бугун халқаро майдонда обрўга эга. Бугунги кунда ушбу бренд остида йилига 1 млн. жуфт пойабзал ишлаб чиқарилади.

“Marc” бренди пойабазллари ўзининг индивидуал дизайнлари билан ажралиб туради. Маҳсулотлар учун танланадиган материалларга талаб жуда юқори. “Marc” компанияси хатто пойабзаллар учун ишлатиладиган таг қисмлар яъни “Soft-walk-concept” учун муаллифлик ҳуқуқини ҳам мустаҳкамлаб олган. Юқори эгилувчанлик хусусиятига эга подошлар ҳар қандай шакладаги оёқлар учун мослашади. Хатто юришни ҳуш кўрувчиларга ҳам қулайлик яратади.

“Marc” нинг аёллар учун мўлжалланган коллекцияси хам ёрқин этиклар ва замш туфлиларни тақдим этади. Пойабзаллар ўймакорлик услибидан фойдаланиб нақшлар билан безатилган. Ёз учун эса кумуш ва тилла рангли туфли ва сандаллар, танкетлар ишлаб чиқарилади.
Эркаклар коллекциясида эса “casual” услубидаги этик ва туфлиларнинг турли хилини учратасиз. Шунингдек, чарм ва замшдан сандал ва кроссовкалар ҳам ишлаб чиқарилади.