#MadeInUzbekistan

✅📣#MadeInUzbekistan рукни орқали сизга Ўзбекистонда табиий чармдан тайёрланган пойабзал, кийим ва аксессуарлар ҳақида маълумот беришда давом этамиз. Бу галги рукун орқали “GO'ZAL BIZNES PLYUS” МЧЖнинг “APOLLO SHOES” маркаси билан ишлаб чиқарилувчи маҳсулотлар ҳақида маълумот берамиз.

Корхона 2011 йилда ташкил этилган. Саноатнинг турли тармоқлари учун табиий чармдан ишчи ва махсус пойабзаллар ишлаб чиқаради. Компания уч хил ранг ва пойабзал тагликлари учун икки қатламли ўзига хос технологиядан фойдаланади.
“APOLLO SHOES” ўзининг фаолияти давомида янги технологияларга таянади.

Барча маҳсулотлар Хитойнинг замонавий ускуналарида ишлаб чиқарилади. Корхонада 20 дан ортиқ ишчи меҳнат қилади. Йиллик қувват 240000 минг жуфт пойабзал тайёрлашга мўлжалланган.
Ўтган вақт мобайнида корхона сифатли пойабзал ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи ишончли компания мақомига эга бўлди.
Компания дизайнерлари мавсумга қараб ўз коллекцияларини доимий янгилаб боради.