“ЎЗЧАРМСАНОАТ” УЮШМАСИГА АЪЗО КОРХОНАЛАРГА ПРЕЗИДЕНТНИНГ МИННАТДОРЧИЛИК ХАТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 августда тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Мазкур очиқ мулоқот мамлакатимизда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес ва инвестицион муҳитни янада яхшилаш ва ривожлантиришда муҳим асос бўлиб хизмат қилди. Давлат раҳбари томонидан еттита йўналишда мамлакатимиз ишбилармонлари ва тадбиркорлари учун янги имтиёз ва имкониятлар яратилиши бўйича аниқ дастурлар тақдим этилди. Бир сўз билан айтганда Президентнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқоти юртимиздаги ҳар бир бизнес вакилининг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларни амалга ошириш учун мастаҳкам замин яратди.
Бўлиб ўтган очиқ мулоқот доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдириш тўғрисидаги” Фармойишига асосан “Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо корхоналар раҳбарларига ҳам Президентнинг миннатдорчлик хатлари топширилди.
Хусусан:
Қашқадарё вилоятидаги “Uz Shoes” МЧЖ раҳбари Муфтиллаев Дилшод Абдуллаевичга ҳамда Тошкент вилоятидаги “East mining invest” МЧЖ раҳбари Рахметов Хикматилла Нарзуллаевичга “Энг кўп иш ўрни яратган тадбиркор” сифатида миннатдорчилик билдирилди.
Андижон вилоятида жойлашган “Ravon Taraqqiyot Orzusi” МЧЖ раҳбари Исмоилов Абдулхошим Мамасобирович “Энг яхши экспортёр” сифатида эътироф этилди.