“Giovanni Fabiani” —2021 йилнинг ёзи учун нозик ранглар
Италия бренди “Giovanni Fabiani” нозик гамма рангларини ўзида жамлаган янги аёллар пойабзаллари коллекциясини тақдим этди. Коллекцияни кузатар экансиз моделлар кўриниши уй шароитидаги пойабзаллардан анча узоқ.
Бренд азаллий классикага қайтган. Бу коллекцияда аёлларга хос нозиклик ва виқор жамланган. 2021 йилнинг баҳор-ёз мавсуми учун ўзига хос ёрқин ва нозик материаллар ҳамда ранглар танланган.
Босоножка, туфли-қайиқ, мюли, лофер шаклидаги пойабзал рангларини кузатар экансиз мавсум учун пушти, қаймоқ ранг, мовий, қора ранглар танланган. Коллекциядаги деталлар учун эса GF монограмма танланди. Айниқса бу монограмма босоножка, туфли-қайиқ шаклидаги пойабзалларни янада безади.
Янги коллекция дунёдаги ҳозирги вазиятда ҳар бир аёлга керак бўладиган жозиба, нафосат ва замонавийликни тақдим этади.