December 30, 2020

"Ўздаверлойиҳа" ДИЛИ раҳбарияти томонидан Янги йил табриги

Бугун "Ўздаверлойиҳа" институти катта мажлислар залида Институт Бош директори Р.А.Тураев бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда 2020 йил давомида институт томонидан ҳукумат қарорларига асосан белгиланган вазифалар тўлиқ бажарилганлиги институтнинг марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалари ходимларини самарали меҳнати ходимларининг самараси эканлигига алоҳида урғу бериб ўтди. Йил сарҳисоби бўйича институт турли йўналишларда янги марраларни забт этди.

Шу жумладан "Ўзбекистон Замини" илмий-амалий инновацион журнали илм аҳли учун ўз диссертацияларини 5 та йўналиш бўйича нашр этиш тавсия этилган миллий нашриётлар рўйхатига қўшилди. Вазирлар Маҳкамасининг 299-сон қарорига асосан 143 та туманнинг маъмурий ҳудудий чегаралари белгиланиб, электрон рақамли хариталари яратилди. Геоботаника йўналишида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Докторантура бўлимига янги изланувчилар, докторантлар қабул қилинди.

Йиғилиш давомида институт фахрийлари барча ҳамкасбларни кириб келаётган янги йил билан табриклаб келгуси ишларда улкан зафарлар тилаб қолишди.

2020 йил юртимиз учун синовли йил бўлишига қарамасдан институт тизимида кенг кўламли ишлар олиб борилди. Қувонарлиси шундаки, тизимда фаолият олиб борувчи 800 дан ортиқ ходимлар бир тан-у бир жон бўлиб, институт равнақи учун хизмат қилишди.

Шу ўринда йил давомида ўз ишига фидоийлик билан ёндашган, самарали меҳнат қилган бир гуруҳ раҳбарлар ҳамда мутахассислар:

Ҳудудий бўлинмалардан

Утениязов Кайрат Генжемурат-улы Абдувалиев Нуриддинжон Бахтиёр ўғли Фатхуллаев Шерзамон Мухитдинович Холмурадов Қахрамон Хўрозович Ниязов Шерали Нарзуллаевич Икромов УмиджонАлишерович Мирзарахимов Аброл Акмалович Бабаназаров Сохибжон Фарходович Донобоев Шавкат Мурод ўғли Абдирахманов Менглимамат Абдишукурович Умаров Камолиддин Ахрорович Ниёзов Қувончбек Холмирза ўғли Алланазаров Қодирберган Бойназарович

Марказий аппаратдан

Давронов Обид Ўктамович Маманазаров Абдусаит Базарович Струц Ирина Игорьевна Нурқулов Акмал Абдуразоқович Эргашев Хуршид Нарзуллаевич Менглиқулов Эркин Эшдавлатович Абдуллаев Авазжон Хайруллаевич Арабова Гулбодом Одил қизи Ғуломов Сардор Равшанжон ўғли Ғаниев Очилбек Орифжон ўғли

институт раҳбарияти томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланди.

"Ўздаверлойиҳа" институти барча тизим ходимларини ва юртдошларимизни кириб келаётган янги йил билан қутлайди.